бачки
билан улашинг
1. Ўсимлик танасининг, поясининг остидан, ён-беридан ўсиб чиққан майда шохчалар, ниҳоллар.
-
Дарахт танасининг остида қўшимча бачкилар ўсиб чиқиб, улар дарахтни толиқтириб қўяди. Шарқ юлдузи
-
Кимнингдир заиф қўллари билан тол чивиққа чала кўтарилган зангларда онда-сонда чарослар қорайиб кўринарди-ю, токларни бачки новда босиб, ғовлаб ётарди. А. Мухтор, Чинор
2. Кўклигида ўриб олишга мўлжаллаб экилган маккажўхори.
-
Бачки экмоқ. Бачки ўрмоқ.
-
Бачки маккапоялар пишиб етилганига қарамай ўрилмаётир. Газетадан
-
Шу кунларда ўрилган майдонларда маккажўхори тагпояси тез кўкариб, сал кунда бачкиси силосбоп бўлади. Газетадан
3. с. т. эск. Болалар пойабзали.
-
Ўғлим, беш бачкини пуллаб, ип, мум, сирач, лок оламиз, хўпми?! Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма Майда, арзимайдиган, иккинчи даражали, кераксиз.
-
Адабиёт боғимизда чилпиб ташлайдиган бачки новдалар кўпайиб қолди. Газетадан
-
Биз бачки мавзуларга қарши кураш олиб боришимиз лозим. Газетадан
-
Мен ўн йилдан бери, аллақандай бачки сабаблар билан бир-биридан аразлашиб гаплашмай келган икки қўшнини танир эдим. Газетадан
бачки сўзи қатнашган жумлалар:
Бачки барг
-
Деҳқонлар шоналайдиган баргни — чин барг, шоналамайдиганини эса бачки барг деб атайди.
БАЧКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BACHKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бачки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар