бадиий
билан улашинг
1. Воқеликни нафис санъат воситалари, усуллари, образлари орқали ифода этувчи; тасвирловчи.
-
Бадиий адабиёт. Бадиий асар. Бадиий санъат. Бадиий фильм.
-
Бадиий адабиётнинг замири ҳаётдир. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
-
Элмурод бадиий асарлар одамларнинг ташна дилларига нақадар роҳат бағишлаганини сезар, лекин бундай асарларнинг ўз тилимизда камлигидан куйинар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Бадиийликка тегишли, мансуб.
-
Бадиий маҳорат. Бадиий тасвир. Бадиий тафаккур. Бадиий дид. Бадиий салоҳият.
-
Ижодда фақат ниятнинг ўзи кифоя қилмайди, шунга яраша бадиий салоҳият ва теран фикр ҳам зарур. Газетадан
-
Бадиий фикр ўзининг шакли билан туғилади. У. Норматов, Талант тарбияси
3. Бадиий ижод билан боғлиқ бўлган фаолиятга оид.
-
Бадиий раҳбар. Бадиий ҳавас-корлар тўгараги. Бадиий жамоа. Бадиий муҳит.
-
Бадиий ҳаваскорлик тўгараги репетиция қилаётир. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ўзбекистонлик бадиий коллективлар ва ижрочиларнинг концертларида олтмиш мингдан ортиқ киши ҳозир бўлди. Газетадан
-
Янги инсонни вояга етказиш ва тарбиялашда ижтимоий ва бадиий муҳитнинг роли катта. Газетадан
БАДИИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BADIIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бадиий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар