бадҳазм
билан улашинг
1. Тезда ва осон ҳазм бўлмайдиган, сингиши қийин бўлган.
-
Бадҳазм таом.
2. кўчма Кўнгилга тўғри келмайдиган, феъл-атвори совуқ.
-
Шафриндан илгари ёшгина бир йигит кирди. Бу — Эҳсоннинг яқин дўстларидан, Саидий бадҳазм деган кишилардан бири. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Ўша бегона, бадҳазм хотин, нима бўлса ҳам, болам, деб юрибди. А. Мухтор
3. кўчма Жирканч, ярамас.
-
Одобни одобсиздан ўргандим дегандек, балки ота ҳаётининг баъзи бадҳазм, бадбўй томонлари қизни узоқларга назар ташлашга мажбур қилгандир. Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз
БАДҲАЗМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BADHAZM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бадҳазм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар