баланд
билан улашинг
1. Пастдан юқорига томон ўлчами узун; қадди, бўйи узун; новча.
-
Баланд минора. Баланд девор. Баланд том. Бўйи баланд. Баланд тоғ.
-
Икки ёғи баланд тоғ — пиёда юрса, оёғи куяди. Нурали
-
Машина бир баланд тепанинг орқасига ўтиб тўхтади. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар
2. Ер юзасидан ёки бошқа бирор сатҳдан, нуқтадан юқорида жойлашган.
-
Баланд остона. Баланд токча. Тошкент денгиз сатҳидан 480 метр баланд,
-
Ҳовуздан йигирма қадамча нарида ердан одам бўйи баланд кўтариб солинган каттагина шийпон. Ойбек, Танланган асарлар
3. Куч даражаси белгиланган меъёрдан ортиқ, кучли; юқори.
-
Баланд босим. Баланд ҳарорат. Баланд овоз.
-
Иситмаси баланд, босинқираяпти. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Янгаси овозини баланд кўтариб шанғиллади. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Хотин овозини баланд чиқазишга қўни-қўшнидан андиша қиларди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Кулги баландроқ кўтар1ди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
4. кўчма Баъзи белги, хусусиятларнинг ортиқ, юқори даражадалигини ифодалайди.
-
Қишлоқ қизининг ғурури баланд бўлади. Ёшлик
-
Меҳнатдир тупроқдан бизни кўтариб, Азиз бошимизни қилолган баланд. Ф. Ғулом
-
Баланд мартабали меҳмон ёнбошлаб сигара чекар, бошқалар камтарлик билан чўкка тушиб ўтирарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. Ер сатҳига нисбатан юқорида жойлашган нуқта; тепалик.
-
Арслон ака кранлар гуруллаган баланддан тушиб, атрофга қаради. С. Зуннунова, Кўк чироқла
-
Бу сўзни эшитиб ойим Марғумон, Зина билан тушиб келди баланддан. Нурали
-
Парисан, учар-сан, албатта кўкка, Қирқ газдан юқори баландга учма. Гулшанбоғ
-
Баландда, юлдузли кўкда, қаёққадир самолётлар учиб ўтди. Ойбек, Қуёш қораймас
6. кўчма Қадр-қимматли, эъзозли, юқори.
-
Ота ўғли бўлсанг, ота номин баланд тут. Мақол
-
Мижғов ва паст, ғийбат гаплардан Жажжи шеърим қўюрман баланд. А. Орипов
7. кўчма Унумли, самарали; мўл, кўп.
-
Агар сув олиб келинса, минг йиллардан бери чорва қийлари қатлам-қатлам бўлиб кетган бу жойда пахтадан энг баланд ҳосил олса бўлади. С. Аҳмад, Жимжитлик
баланд сўзи қатнашган жумлалар:
Баланд келмоқ
-
— Оғзингизга қараб гапиринг, ғийбат қилиб нима қилдик? — Обидов баланд келмоқчи бўлиб бўйнини чўзди. С. Зуннунова, Олов
-
-
Ҳай-ҳай болаларим, биттанг баланд келганда, биттанг паст бўлсанг-ку, олам гулистон. И. Аҳмедов, О. Толипов, Ким айб-дор?
Баланд охурдан сув ичган
-
Бунча баланддан келманг, паст тушинг. Сотасизми ахир, олайлик (Савдолашишда).
Димоғи (ёки тумшуғи) баланд
Қўли баланд
-
Аммо суғдийларнинг қўли баланд келиб турган бир пайт-да ғаним томон Мароқанддан бир туман миқдорида қўшимча мадад олдим. ЎзМE
БАЛАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BALAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баланд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар