баланс
билан улашинг
1. Мувозанат, тенглик.
-
Ош тузи организмнинг сув баланси билан боғлиқ бўлган туз алмашинувини таъминлайди. Фан ва турмуш.
2. бухг. Доимо ўзгаришда бўлувчи кирим-чиқим, даромад ва буромаднинг ўзаро нисбати ёки мувозанатини ифода этувчи кўрсаткичлар тизими.
-
Савдо баланси. Бухгалтерия баланси. Аҳолининг даромадлари ва харажатлари баланси. Жамоа хўжалиги баланси.
-
Улар жамоа хўжалиги балансида турибди. Э. Самандаров, Дарёсини йўқотган қирғоқ.
баланс сўзи қатнашган жумлалар:
Иссиқлик баланси
-
Двигателнинг иссиқлик баланси. Фаол (актив) баланс Кирим (даромад) чиқимдан, буромаддан ортиқ бўлган баланс. Нофаол (пассив) баланс Кирим (даромад) чиқимдан, буромаддан кам бўлган баланс.
БАЛАНС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BALANS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баланс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар