балиқ
билан улашинг
1. Сузгичлари бўлган, ойқулоқлари орқали нафас оладиган, умуртқалилар кенжа типига мансуб сув жонивори.
-
Лаққа балиқ. Қора балиқ. Олтин балиқ. Зоғора балиқ. Сачратқи балиқ. Кизил балиқ. Балиқнинг тириклиги сув билан. Мақол
-
Кўлнинг отини балиғи чиқарар. Мақол
-
Балиқлар гавда ҳарорати беқарор, совуққон жониворлардир. ЎзМE
2. Ушбу сув жониворининг гўшти.
-
Қовурилган балиқ. Тузланган балиқ. Балиқ комбинати. Эшак минган от сўрамас, Балиқ еган эт сўрамас. Мақол
-
Балиқни ҳар куни истеъмол қила бошлаган одамлар орасида инфаркт 50 фоизга камаяр экан. Фан ва турмуш
3. Мучал йил ҳисобидаги бешинчи йил номи.
балиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Балиқ йили
БАЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BALIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
балиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар