туга
билан улашинг
1. Охирига, ниҳоясига етмоқ, тамом бўлмоқ.
-
Савол-жавоб тугади. Мажлис тугади. Чопиқ тугади.
-
Ўқиш тугармиди? Ўла-ўлгунча ўқиш керак. Уйғун, Навбаҳор
-
Ўзбек ойимнинг гапи тугамасдан, Кумуш яна жомга интилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Вой, иш ўлсин, уй иши тугайдими? С. Зуннунова, Янги директор
-
Сафар тугаб, қайтиш вақти ҳам етиб келди. Н. Орифжонов, Шонли авлод
-
Бомдод намози тугаган шекилли, тўп-тўп одам кела бошлади. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Ўтиб кетмоқ, ўтмоқ.
-
Қиш тугади. Вақт тугади.
-
Октябр ойи ҳам тугади, ўрик япроқлари совуқда ўйнаган ёш боланинг лўппи юзидай қизарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Ишлатилиб, сарфланиб тамом бўлмоқ.
-
Қудуқнинг суви тугади. Овқат тугади. Куч-қуввати тугади. Давлат тугар, билим тугамас. Мақол
-
Корсондаги қимиз тугаб, шўрва ҳам ичилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳаш-паш дегунча дастурхондаги бурда нонлар тугаб, болалар дарвоза томон чопишди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Аҳмад чўнтагини титкилаб кўрса, сигарети тугабди Ф. Мусажонов, Ҳиммат
4. Якун топмоқ, тамом бўлмоқ, ўтмоқ (вақт, муддат, макон ва шу кабилар ҳақида).
-
Вақ-тим тугади. Ёзги таътил тугади.
-
Сумбула тугаб, куз бошланаётган эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Биринчи смена тугай деб қолганда, Саодатхон райондан қайтди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Сайҳонлик тугаб, туташ боғлар кўринди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Йўл тугар-у уйига кирар Қиз зангори эшикни очиб. Х. Даврон
5. Бирор натижа билан якунланмоқ, натижаланмоқ.
-
Хўш, чекиш нима билан тугайди? Газетадан
-
Искандаровнинг биринчи муомаласиданоқ Ёдгор иш яхшилик билан тугамаслигига ақли етди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ишнинг яхши бошланиши унинг муваффақиятли тугашидан далолат беради. Газетадан
6. Барҳам топмоқ, йўқ бўлмоқ.
-
Саводсизлик тугади.
-
Олдинги арава харсанг ётқизилган йўлдан тупроқ йўлга ўтиб, қалдираш тугагач, аравакаш орқасига — Меъморга қараб қўйди. Мирмуҳсин, Меъмор
7. кўчма Сафдан чиқмоқ, тамом бўлмоқ, ўлмоқ.
-
Эримбет кўкрагини чангаллаб турарди: Мана энди Жапақ тугади! Мунча секин юради бу? А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
ТУГА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUGA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туга сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар