туфла
билан улашинг
1. айнан Тупурмоқ 1, 2.
-
Сулаймонов қаймоқдан бир қошиқ олиб ичди-да, бирдан афти бурушди, туфлагани жой излади, туфлади. А. Қаҳҳор, Мунофиқ
-
Кир бармоқларига туфлаб, бир-бирига ёпишган киприкларини ҳўллаб юмшатиб, зўрға очарди. С. Нуров, Нарвон
2. Туф (туф-туф) демоқ..
туфла сўзи қатнашган жумлалар:
Кўкрагига (ёки кўксига) туфламоқ
-
— Кайфим учиб кетди-я! — деди қори ва ёқасини катта очиб. кўкрагига уч марта туфлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
қўрққанларидан дағ-дағ қалтираб, кўкракларига туфлаб, пастга туширишибди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Уларнинг саломатлигини кўрган шогирд ўз кўксига туфлади. Мирмуҳсин, Меъмор
Туфлаб тугмоқ
-
[Куёв] Ўта зиқналикдан, ичадиган чойларини ҳам ўлчаб берадиган бўлди, тийинларни туфлаб тугди. Ш. Ғуломов, Саҳрода
ТУФЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUFLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туфла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар