туг
билан улашинг
1. Тугун солмоқ; тугун солиб уламоқ, боғламоқ.
-
Рўмолнинг учини тугмоқ. Ипнинг икки учини тугиб боғламоқ.
-
Сочин тугиб, саллани ўрай берди бошига. Ойсулув
2. (жўналиш келишиги билан) Ўраб боғламоқ, бўғчаламоқ; ўраб, тугун солиб жойламоқ.
-
Дастурхонга нон тугмоқ. Белга (белбоққа) пул тугмоқ.
-
Кейин сандиқни очиб, бисотидан бир кийимлик чит олди-да, баркашнинг устига қўйиб, дастурхонга тугди. Т. Алимов, Совға
-
Нодир индамай ўрнидан турди. Ойиси рўмолчага нон, мева-чева тугди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
3. Четларини ёпиштириб ясамоқ, тайёрламоқ (чучвара, сомса ва шу кабиларни).
-
Манти тугмоқ. Сомса тугмоқ.
-
Дугоналар иш билан банд бўлишди: бири патир ясади, бири сомса тугди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Гўшти, хамири тайёр, мантини ўзингиз тугиб юборинг, иним, чаққонсиз, ҳар ишга қўлингиз келиша қолади. Ойбек, Улуғ йўл
-
Келин шундай митти чучвара тугадики, унинг тўрттаси битта қошиққа сиғади. Газетадан
4. кўчма Йиғмоқ, тўплаб ғамламоқ.
-
Топганини тугади.
-
Аёллар кўз ёши тўкиб, бу хонадонда ҳамма нарса бор, фақат тўй етишмади, боёқиш йиғди, тугди, эссиз, келин кўрмай кетди, деб афсусланишган эди. С. Нуров, Нарвон
-
Топганимни шунга тугиб қўйиб, ўзим бола-чақа билан пўстакнинг жунини ейман. А. Қаҳҳор, Тобутдан товуш
5. бот. Ҳосил нишонасини бермоқ, мева солмоқ.
-
Олча ғуж-ғуж тугибди.
-
Бу вақт кўклам келиб, ҳамма ёқни яшил либос билан безаган, гуллар ғунча тугиб, ариқчаларда сувлар ҳайқириб оққан, дов-дарахтлар томирига жон кирган пайт. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Бу орада дарахтлар гуллаб, мева туга бошлади. С. Нуров, Нарвон
туг сўзи қатнашган жумлалар:
Муштини тугмоқ
-
Худди бокс тушадигандай муштини тугиб, тирсагини чиқариб, семиз гавдасини полвонларча лапанглатиб юради. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
— Бари бир топажакман! — муштини тугиб, осмонга ўқталди Эшжон. С. Сиёев, Ёруғлик
Думини тугмоқ
-
Шундан кейин қурилиш раҳбарлари уларнинг думларини тугиб, униси бўлмаса, буниси, деб яна бошқа шунга ўхшаш кишиларни таваккал қилиб ишга олиша беради. Муштум
Кўнгилга (ёки дилга, қалбга, юракка, кўкракка) тугмоқ
-
Кўнглимга тугиб юрган гапларимни бугун сиз билан очиқ гаплашмоқчи эдим. П. Турсун, Ўқитувчи
-
У ҳамқишлоқ дугоналарининг энг ширин тилакларини, энг азиз туйғуларини дилига тугиб, ардоқлаб бормоқда. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Улуғ ишга бўлсин деб ҳисса, Қалбга тугиб иштиёқ, ҳавас Сайёр.
-
Утар бобонинг кўпдан бери кўнглига тугиб юрган бир нияти бор эди. С. Сиёев, Аваз
-
Кўкрагига тугган нияти менга маълум, Йўлчибой. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бунинг устига уста мутахассислар ҳузурига юрагига тугиб қўйган бир фикрни айтиб, маслаҳат олиш учун ҳам борган эди. Ш. Рашидов, Бурондан кучли
-
У [Ҳайдар] Анорхонга нимадир совға қилишни кўнглига тугиб қўйган. И. Раҳим, Ихлос
-
Энди Раззоқвойнинг бошини иккита қилиб қўйсак ҳам бўларди, деб орзу қилди чол ва ўғли билан бу ҳақда бафуржа гаплашишни дилига тугиб қўйди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ТУГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар