туф
билан улашинг
1. 1 Тупурганда ҳосил бўладиган товушни билдиради.
-
Насва [насиба] тортиб келиб қолса Аҳмаджон, Ҳақ, туф, деб тупуради юзингга. Юсуф ва Аҳмад
2. этн. Кўз тегмасликни истаб айтиладиган сўз.
-
Анзират хола унинг боласига ҳаваси келиб, ўрнидан туриб, болани қўлига олди: — Туф, ёмон кўздан сақла, мунча ҳам дўмбоқ, мунча ҳам оппоқ! А. Мухтор, Опа-сингил-ар
туф сўзи қатнашган жумлалар:
Туф деб (ёки туфлаб) тугмоқ
-
— Нусратбек топганини туф деб тугаётган бўлса керак, — деди юзлари қип-қизил, думалоққина шериги уни қувватлаб. С. Нуров, Нарвон
Юзига туф демоқ (ёки туфламоқ)
-
Сағирнинг ҳақи менга эмас, менинг ҳақим сағирга ўтмаса, юзимга туф денг П. Турсун, Ўқитувчи
геол. Қурилиш материали сифатида ёки бошқа мақсадларда ишлатиладиган ғовак, рангдор тоғ жинси (вулқон отилиши маҳсули ёки иссиқ булоқ чўкиндиси сифатида ҳосил бўлади).
-
Туф кўп асрлардан буён фақат қурилиш материали ҳисобланар эди. Эндиликда эса бу тошдан оригинал газлама тайёрланмоқда. Газетадан
ТУФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар