сеҳр
билан улашинг
1. Ғайритабиий кучлар, сеҳрли афсун ва дуолар ёрдамида мўъжиза яратувчи ҳаракат ва дуолар; афсун, жоду.
-
Девлар буни сезиб, сеҳр билан битта таёқни дуторга, қовун пўчоғини доирага айлантириб, мафтун қилувчи куй чалиб, қўшиқ айта бошлабдилар. Олтин бешик
-
Ўғлингизнинг бу иши бежиз эмас: марғилонлик сеҳр қилдими, жоду қилдими, ҳайтовур, сиз шу йўсинда юра берсангиз, эрта-индин ўғилдан ажраласиз. А. Қодирий, Утган кунлар
-
Дейдиларки, сенинг кўзларинг Афсунгармиш, сеҳр этармиш. Р. Парфи, Кўзлар
2. кўчма Сўз ёки хатти-ҳаракатдан келиб чиқадиган мафтункорлик, фусункорлик, жозиба.
-
Куй сеҳрига берилмоқ.
-
Кўп заҳмат сўнгида англаб етолдим Устоз Алишернинг буюк сеҳрини. Э. Воҳидов
-
Алимардон ўз овозининг сеҳри бутун тўйхонани ром этганини сезиб, завқ билан ашула айта бошлади. Ў. Ҳошимов, Баҳор қайтмайди
СЕҲР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEHR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сеҳр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар