бардош
билан улашинг
1. Чидам, сабр, тоқат, доц. бериш қуввати.
-
Бардош билан кутмоқ.
-
Бардош, ақл, саботга суянсанг, тоғ бўлурсан. Саодат.
-
Деҳқоннинг мардлигига, бардошига тасанно айтмоқдан ўзга чора йўқ эди. Э. Усмонов, Ёлқин.
-
Ташналикда то лабларим қақрагунча, Сени излаб талпиндим, тоғ экан бардош. Г. Жўраева, Иқбол.
2. Ирода, қатъият.
-
Уруш бардошимизни синовдан ўтказяпти. Чидашимиз керак. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Пошша хола куёвиники тутиб турганидан, одатдагидек хафа бўлмади, терс ўгирилиб ҳам олмади. Балки бардошини қўлга олиб, жилмайди. Д. Нурий, Осмон устуни
бардош сўзи қатнашган жумлалар:
Бардош бермоқ (ёки қилмоқ)
-
Олти болани тупроққа қўйиш Бу мусибатларга қандай бардош беради экан-а? К. Яшин, Ҳамза
-
Ширин сўзга, эркалашга қайси аёл бардош бера олади-ю, меҳр қайси аёлнинг юрагини эритиб, сел қилиб юбормайди. Ф. Мусажонов, Қисса ва ҳикоялар
-
Бу дунёда ҳеч ким кўнгли тўлмайди, Бардош қилмай, бошга давлат қўнмайди. Гулихиромон
БАРДОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARDOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бардош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар