баргак
билан улашинг
Данаги олинган ҳолда қуритилган ўрик; ўрикқоқи.
-
Ориф ота чой дамлаб, патнисга бир ҳовуч баргак солиб келтирди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
— Айтгандай, Қурбон акани биринчи марта томга баргак ёяётганимда кўрганман, — деди Меҳри опа. А. Эшонов, Дутор
Аёллар пешонасига, кўксига тақадиган, олтин ёки кумуш тангалардан тузилган баргнусха зийнат буюми, тақинчоқ.
-
Бобур унинг [Ойша бегимнинг] юзига ботиниб қарай олмай, кўк-рагидаги олтин баргакларга кўз ташлади. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Сенга туҳфа бўладурған олтин зирак, баргак, чўлпи, атир, упаларни улоқтир. К. Яшин, Ҳой қиз
1. Толнинг эрта кўкламда барг ёзиб, попук чиқарадиган сурх новдаси.
-
Баргак тақди яшил фусункор Мажнунтолнинг чилвир сочлари. Шарқ юлдузи
-
Ариқ лабларидаги эндигина баргак ёзаётган толларга табассум билан қарайсан, чарчоқларинг унутилади. Ў. Умарбеков, Баҳор нафаси
-
Эндигина баргак ёзган толзордан майин шамол эсди. Шарқ юлдузи
2. Шундай тол новдаларидан сидириб (шилиб) олинган пўстлоқдан ясалган соч-попук.
-
Чучмома илмаган қизлар сочига Баргак улаганда, эсладим сени. Э. Воҳидов
-
Эрта баҳор, болалар томда варварак учирадиган, қизлар сочларига баргак тақадиган вақт. Ойдин, Садағанг бўлай, командир
баргак сўзи қатнашган жумлалар:
Оқ уй, ола баргак
-
— Нима, бегона бўшай, сен мана шу даштликмисан, ё ўзингга оқ уй, ола баргак солгани келдингми? — деб ғўнғиллади Холдор кўрпа тагидан. А. Мухтор, Туғилиш
БАРГАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARGAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баргак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар