бедаво
билан улашинг
1. Давоси йўқ, тузалмайдиган, тузатиб бўлмайдиган.
-
Тоҳир-жон киноя билан жилмайди: Меники бедаво дард, укам. Бирон кун енгилланиш йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳамма дардга бор даво, ошиқнинг дарди бедаво, дебди шоир. П. Турсун, Ўқитувчи
2. кўчма с. т. Кўриниши хунук, ёқимсиз; чиройлининг акси.
-
Эрим қиморвоз бўлса ҳам, чўтир, бедаво бўлса ҳам, ёмон эмасди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Чиройлимисан? Ҳа, ҳа, хунуксан, бедавосан! Бўйнингга ол, хунукман де! Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Туркийда келтирибдурларким: Қўнса давлатнинг қуши бир бедавонинг бошиға, Кўргали келгай Сулаймон ул гадонинг қошиға. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
бедаво сўзи қатнашган жумлалар:
Дарди бедаво
-
Вафосиз ёр, деб тушдим бу дарди бедаволарга, Ўлимнинг ваҳмидан ҳардам юрак тўлганга йиғлайман. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Бу жуда дарди бедаво иш бўлди-да!
БЕДАВО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEDAVO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бедаво сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар