беқарор
билан улашинг
1. Бир зайлда, бир гапда турмайдиган, ҳадеб ўзгараверадиган, бурди, тутуриғи йўқ; қарорсиз. Беқарор Аму.
-
У [Асрор] беқарор ўйлар, беқарор туйғулар банди. Ёшлик
-
Зарафшон водийсининг об-ҳавоси жуда беқарор, бир кунда юз марта ўзгаради. Ш. Тошматов, Эрк қуши
2. Бир жойда қўним топмайдиган, ҳадеб кўчиб юрадиган.
-
Дарбадарликдан, ўзимнинг симобдай беқарор, саёқлигимдан жуда ўкинар эдим. Ғ. Ғулом, Шум бола
3. кўчма Тинчлиги йўқолган, ороми бузилган; бетоқат.
-
Фарзанд йўқлигидан бўлдим беқарор. Эрали ва Шерали
-
Қорахон дер: йиғлар эдим зор-зор, Ёдга тушган вақти эдим беқарор. Эрали ва Шерали
-
Бўлажак завжамни ўша ерда кўриб, ошиқи беқарор бўлдим. Шарқ юлдузи
БЕҚАРОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEQAROR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
беқарор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар