беқасам
билан улашинг
1. Ўриши ипак, арқоғи ипдан тўқиладиган, йўл-йўл гулли пишиқ газлама; шу газламадан тайёрланган кийим.
-
Бир жўра беқасам. Беқасам тўн.
-
Тоға ҳам эгнида беқасам тўн, узун-узун қўлларини кўксида чирмаштирганча, виқор тўкиб турибди. М. Мансуров, Ёмби
-
Гулдор тоқилик, баланд ойнали уйнинг тўри ва икки томонига беқасам кўрпачалар ёзилган бўлиб, ҳар бир меҳмон орқасига, суянса-суянмаса, катта парёстиқлар ташланган. Ёшлик
-
Баковул уларнинг белига биттадан тўнлик беқасам боғлади. Т. Мурод, Қўшиқ
2. кўчма Турли рангда жилоланувчи, беқасамдек тарам-тарам бўлиб товланувчи.
-
Офтоб тераклар орқасига ўтиб, ҳовлига беқасам соя ташлади. С. Аҳмад, Уфқ
-
Беқасам жилоли шу буюк фазо рангини, тўғриси, Тошкентдан олар. Ғ. Ғулом
БЕҚАСАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEQASAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
беқасам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар