Izoh.uz сайтида бер сўзининг изоҳи ва маънолари

бер

фл

1. Қўлига тутқизмоқ; қўлига ёки ихтиёрига топширмоқ.

  1. Берганнинг бетига қарама. Мақол

  2. Олмоқнинг бермоғи бор. Мақол

  3. Ҳалиги хатни у танаффусга чиққанда Рустамга бермоқчи эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  4. Виктор ҳам кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, қўлига телеграммани берди. С. Кароматов, Олтин қум

2. Эҳтиёжини, талабини қондирмоқ; йўқ нарса билан таъминламоқ.

  1. Экинга сув бермоқ. Молга хашак бермоқ. Қурилишга маблағ бермоқ. Бола йиғламаса, она сут бермас. Мақол

  2. Қурилиш трести унга ётоқхонадан жой берди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  3. Банданинг ризқини олло беради. К. Яшин, Ҳамза

  4. Бойнинг қизига раҳми келиб, унга нон берибди. Булбули гўё

  5. Қўша қариндошлар, яхши фарзандлар берсин. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  6. Шеригим унга бир стакан сув берди. А. Қаҳҳор, Асарлар

  7. Қурёз ака шуни кутиб тургандай: — Мен қўйларга томоқ берай, — деб қўзғалди. С. Сиёев, Ёруғлик

3. Бахш этмоқ, бағишламоқ; руҳий ҳолат, кайфият, кўриниш пайдо қилмоқ.

  1. Мусиқа дилларга ором беради.

  2. Саёҳат гашти, тоғлар ўркачи, ранго-ранг табиат кўзларни яшнатиб, дилларга ором беради. Газетадан

  3. Мансур акаларча меҳрибонлик билан Гавҳарнинг елкасидан тутиб, далда берди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  4. [Нури] Гулнор тўғрисида сўзлаганда, товушига сирли оҳанг берди. Ойбек, Танланган асарлар

  5. Унинг [Кумушнинг] нафис қора сочлари орқа-ўнгига тўзғиб, ажиб бир манзара бердилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар

4. Бирор муассасага ўрнаштирмоқ, киритмоқ,

  1. Болани боғчага бермоқ. Ўғлини ўқишга бермоқ.

  2. Бошқа бирор ҳунарга берсак бўлмайдими? Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

  3. Бир ўғлимни Хадрадаги ўрис мактабига бердим. Ойбек, Танланган асарлар

  4. Мен Марусяга тайинлаб қўйдим, эртадан бошлаб боғчага бер. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

5. Маҳсулот етиштириб, тайёрлаб етказиб турмоқ; ўз маҳсули билан таъминламоқ.

  1. Бу халқ хўжалигига нима беради? Қишлоқ хўжалиги аҳолига озиқ-овқат, саноатга хом ашё беради.

  2. Этак-этак пахтани икки қўллаб терганман, Гектаридан юз-юзлаб пахта берай деганман. Қўшиқлар

6. Нашрга киритмоқ, босмоқ, эълон қилмоқ; эшиттирмоқ; кўрсатмоқ.

  1. Мақолангизни келгуси сонда берамиз. Концерт бермоқ.

7. Айрим отлар билан қўшма феъл ясайди; масалан:

  1. аҳамият бермоқ, бардош бермоқ, жавоб бермоқ, бой бермоқ, жой бермоқ, зарба бермоқ.

  2. Ўн бир киши қарши овоз берди. Шарқ юлдузи

  3. У кўприкдан ўтиб, катта йўлга чиққанидан сўнг отга қамчи берди. А. Қаҳҳор, Асарлар

  4. Мана, сени деб қандай балоларга бардош беряпман. К. Яшин, Ҳамза

  5. Қуруқ одамлар кийимга зўр беради, деганлари бежиз эмас экан. Ф. Мусажонов, Ҳиммат

  6. Ҳаё қайси нарсада бўлса, унга зийнат беради. Фан ва турмуш

  7. Қулоқларида уч калима сўз ўрин талашиб, акс садо берди. С. Сиёев, Ёруғлик

8. -(и)б Кўмакчи феъл вазифасида аффиксли равишдош шаклидаги етакчи феъл билан бирикади ва:

9. 1) ҳаракатнинг биров, ўзга учун бажарилганлигини ифодалайди.

  1. Янгангга айт: иликдан ош қилиб берсин. Гулдаста

  2. Энди ишингга қара, болам, эртага кўйлак тикиб бераман. С. Сиёев, Ёруғлик

  3. Мен бўлган воқеани айтиб бердим. Т. Ашуров, Оқ от

  4. Тутнинг устига чиқиб қоқиб бердим. С. Зуннунова, Олов

  5. Бу чолдан ҳар бало кутса бўлади. Уни ҳукуматга тутиб бериш керак. П. Турсун, Ўқитувчи

10. 2) етакчи феълдан англашилган маънони кучайтириб ифодалайди. У

  1. қўлини силтаб бақириб берди. С. Сиёев, Ёруғлик

  2. Қамбаралидан эшитиб ишонмади ва иккаловини ҳам сўкиб берди. А. Қаҳҳор, Асарлар

  3. Зулайҳо опамлар уришиб берадилар. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

11. Кўмакчи феъл вазифасида аффиксли равишдош шаклларидаги етакчи феъллар билан бирикиб келганда, кўпинча -вер шаклида талаффуз қилинади ва қуйидаги маъноларни ифодалайди:

12. 1) етакчи феълдаги ҳаракатнинг бажарилиши учун қаршилик, монелик йўқлигини, у бемалол бажарилиши мумкинлигини англатади.

  1. Қатиқламасдан косаларга суза бер. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой

  2. Баҳузур ўтира бер, чарчагандирсан? У. Исмоилов, Сайланма

13. 2) етакчи феълдаги ҳаракатнинг давомлилиги, такрорийлигини билдиради. У

  1. сув ташиб, хумларга қуя берди. С. Сиёев, Ёруғлик

  2. Ўлимдан бошқа ҳамма яхшиликнинг барвақт келгани маъқул, деб она-бола изғий берди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома

  3. Сенинг муштингни ея бериб, жонимда жон қолган эмас. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  4. Ҳадеб катта шаҳарда яшай бериш ҳам одамни диққинафас қилиб юборади. Т. Ашуров, Оқ от

14. Етакчи феъл сифатида қўшма феъллар таркибига киради, масалан:

  1. бериб тур, бера қол, бериб юборди.

бер сўзи қатнашган жумлалар:

Бердисини айтгунча уриб ўлдирмоқ

Гапни охиригача эшитмасдан ҳукм (хулоса) қилмоқ.
  1. Бердисини айтгунча уриб ўлдирадиган кўринасан, сабр қилгин, болам. С. Анорбоев, Оқсой


БЕР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

BER сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
11993
Сўзнинг тескари ёзилиши
реб
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
88

бер сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
бер сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, бер сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+