бевафо
билан улашинг
1. Аҳд-паймонни бузувчи; садоқатсиз, вафосиз.
-
Бевафо ёр. Бевафо дўстдан таёқ яхши, бебаҳра гулдан япроқ яхши. Мақол
-
Асло бевафога берманглар кўнгил, Бағрингни қон этиб кетади бир кун. Қўшиқлар
2. кўчма Ҳеч кимга абадий берилмаган, вафо қилмайдиган, вафосиз; ўткинчи, бебақо.
-
Эй дунёйи бевафо! Шу йигитдан бир қатра бахтни аядингми! Ойбек, Танланган асарлар
-
Ки дунё бевафодур, бевафодур, Кўнгул қўймоқ анга айни хатодур. Таашшуқнома
БЕВАФО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEVAFO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
БЕВАФО сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан БЕВАФО сўзига берилган маънолар
бевафо сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
бевафо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing