бевақт
билан улашинг
1. Одатдаги, белгиланган вақтдан илгари, вақт-соати етмасдан.
-
Бевақт ўлим.
-
Қурбон ота яна неча йиллар эшоннинг хизматида бўлиб, бевақт кучдан қолди. А. Қаҳҳор, Тўй
-
Қодир оллоҳ, сен биласан ҳолимни, Доно эгам, бевақт берма ўлимни. Маликайи айёр
2. Ноқулай, номатлуб вақтда; бемаврид.
-
Бевақт келиб, сизларни йўлдан тўхтат-димми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Мансур бевақт кирганидан хижолат чекиб, ҳамон эшик орқасида турарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Кеч тунда; бемаҳал.
-
Бевақт йўл юрма.
-
Бевақт бўлиб қолганидан ўша ерда тунаб қоладиган бўлишди. С. Аҳмад
БЕВАҚТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEVAQT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бевақт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар