бехабар
билан улашинг
1. Хабардор бўлмаган, воқиф бўлмаган, хабари йўқ; хабарсиз.
-
Бехабар қолмоқ.
-
Ҳаётхон бундан бехабар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Учқун ойисининг бошига тушган мусибатдан бехабар. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ғам билан сарғайди гулдайин дийдор, Бу ишлардан мендай жўранг бехабар. Маликайи айёр
2. Маълумоти йўқ, билими йўқ.
-
Адабиётдан бехабар киши,
-
баъзан биз ўз ижодимиздан тўртта-бешта китоб ўқиган, дунё адабиётидан бехабар, маҳалла савиясидаги оғайниларимизнинг диди билан қувонамиз. Шукрулло, Сайланма
3. Дуч келинадиган нарса, воқеа-ҳодисадан хабари бўлмасдан туриб, хабари бўлмаган ҳолда, билмасдан, бирдан.
-
Чиқиб қолди ўзи бехабар, Ташлаганди қия шол рўмол. Миртемир, Асарлар
-
Банда бехато бўлмас, бойвачча, бехабар хонадонингизга кириб қолибман! А. Қодирий, Кичик асарлар
бехабар сўзи қатнашган жумлалар:
Худо(дан) бехабар
-
Қарисанг ҳам, сен шумликни ўйлайсан, Худодан бехабар, қўйгин, ётайлик. Нурали
БЕХАБАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEXABAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бехабар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар