билармон
билан улашинг
1. Ҳар нарсадан хабардор, билағон, билимдон.
-
Билармон одам,
-
Ўз ишига ақли етадиган, анчагина билармон бўлгани учун уни ҳам ёнимга ишга олдим. Шукрулло, Сайланма
-
Икки билармонни текширишга юбориб, олган маълумотим шуми? Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
2. кест. Ўзини билимдон деб фаҳмлайдиган; ўзбилармон.
-
Ҳар вақт ўз гапини маъқуллашга, билармон бўлиб кўринишга уринади. Газетадан
билармон сўзи қатнашган жумлалар:
Иш билармон
-
Сўз умуман Қосимжон бойвачча тўғрисида кетди, унинг иш билармонлиги, тараққийпарварлиги ай-тилди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Ўз билармон
-
Бошқаларнинг ишини камситишни яхши кўрган бу ўз билармон одам бу гал жиндай ён беришга мажбур бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Халқнинг айтган сўзини ерга урма, ўзи билармон бўлма. Муродхон
БИЛАРМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BILARMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
билармон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар