1. Бош келишикдаги турли сўзлар билан ишлатилиб:
2. 1) иш-ҳаракатнинг амалга ошишидаги биргалик, ҳамкорликни ифодалайди.
Отам билан келдим.
Кўчаларни, қишлоқни, айниқса Маҳваш билан бирга дарс тайёрлаган жойларни жуда-жуда қўмсадим. Т. Ашуров, Оқ от
3. 2) иш-ҳаракат ёки ҳодисага восита бўлган нарсани билдиради.
Ошнинг таъми туз билан, одам таъми сўз билан. Мақол
Сут билан кирган — жон билан чиқар. Мақол
Косада лағмон кўтариб кирган Марғуба бир қўли билан шишани ушлади. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
Инсон хатони кўпроқ ўз тили билан содир қилади. Газетадан
4. 3) иш-ҳаракатнинг тарзи, ҳолати ва шу кабиларни билдиради.
Бутун кучи билан. Ботирлик билан. Осонлик билан. Диққат билан.
Хатда Санобар эрининг қайтишини сабрсизлик билан кутаётганини ёзар эди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
Акбарали тупроққа ёнбоши билан тушди. С. Аҳмад, Уфқ
Ойша хола бу овозни бутун қалби, борлиги билан тингларди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
5. 4) иш-ҳаракатнинг қачон содир бўлгани ва қанча вақт давом этганлигини билдиради.
Маҳваш ҳам кундузи билан шу ерда бўлади. Т. Ашуров, Оқ от
6. 5) иш-ҳаракатнинг бирор жой бўйлаб йўналишини билдиради.
Бу растада икки томонда беш-олтита катта дўкон бўлиб, тор, камгак йўл билан баззозликка, шоҳифурушлик растасига туташар эди. Ойбек, Танланган асарлар
7. 6) иш-ҳаракат ёки ҳолатнинг рўй бериши, юзага чиқишига қайси нарса сабаб (асос) бўлганлигини билдиради.
Командирнинг буйруғи билан келдим.
Ҳар бир нарсага олдиндан ҳукм этиш тўғри эмас ҳар бир иш Оллоҳнинг буйруғи билан бўлади. Ойбек, Танланган асарлар
8. Бркт. боғл. взф.
9. 1) гап бўлакларини, асосан, уюшиқ бўлакларни боғлайди ва вазифасига кўра ва боғловчисига тенг келади.
У қалам билан қоғозни чўнтагига солиб, ўрнидан турганда, Бўтабой келди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Булар кўздан ғойиб бўлгандан кейин, Канизак билан Сидиқжон бутанинг орқасидан чиқишди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
10. 2) пайт ва тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда бош гап билан эргаш гапни боғлаш учун хизмат қилади.
Дераза очилиши билан, Йўлчи бошини кўтарди. Ойбек, Танланган асарлар
Бармоқ сараклатиб, сўзга оғиз жуфтлаши билан, бирдан йўтали тутди. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
Ҳалво деган билан, оғиз чучимайди. Мақол
Ер бўлгани билан, ҳосил бўлмаса қийин. А. Қаҳҳор, Қўшчинор
Шу билан
Шу билан ишни тўхтатамиз. Шу билан мажлис тамом;
Шу билан, Умри беном-нишон йўқолди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
Шу(нинг) билан
Шунинг билан маълум қиламизки. Шунинг билан етиб маълум бўлсинки.
БИЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BILAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.