билдир
билан улашинг
1. Билмоқ 1-5 феълларининг орттирма нисбати.
-
Қоровул томоқ қириб, ўзининг уйғоқ эканини билдирди. Мирмуҳсин, Умид
-
Наврўз Янги кун, Янги йил деган маънони билдиради. Фан ва турмуш
-
Бу ҳам сенинг ўз ишингга садо-қатингнинг зўрлигини билдиради. С. Аҳмад, Юлдуз
2. Ошкор қилмоқ, сездирмоқ; очмоқ.
-
Жўмард йўқлигини билдирмас, тулпор — очлигини. Мақол
-
Кўрганнинг тили билдирар, Куйганнинг — дили. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бу сирни эрингдан бошқа ҳеч кимга билдирма. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Меҳмон борса бахилларнинг уйига, Атай қопиб, ҳарна феълин билдирар. Юсуф ва Аҳмад
3. Изҳор қилмоқ, айтмоқ.
-
Азизхон қўлини кўксига қўйиб, миннатдорчилик билдирди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Улар ачиниб, Муроддан аҳвол сўрашди, ҳамдардлик билдиришди, кўнглини кўтаришди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Ҳар қандай инсон ўз фикрини билдириб, қалбини ёзишга ҳақли. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
4. Далолат бермоқ, кўрсатмоқ.
-
Отларнинг кишнаши, одамларнинг ҳой-ҳуйлаши манзилнинг яқинлигини билдирар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қизил чироқ ёнди бирдан, Тўхташимни билдириб. Ёш куч
БИЛДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BILDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
билдир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар