билет
билан улашинг
1. Бирор нарса (транспорт воситалари)дан фойдаланиш, бирор жойга (театр, спорт саройи ва бошқалар) кириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат, чипта.
-
Трамвай билети. Циркка кириш учун билет.
-
Тўғри вокзалга келиб, Қўнғирот поездига билет олдим. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Кондуктор бизнинг рўпарамизга келиб қолди. Мен дарҳол Ҳафизахонга илтифот қилдим: — Билет олдингизми, йўқми, Ҳафизахон? Гулдаста
2. Бирор ташкилот, партия, ижтимоий-сиёсий гуруҳга ёки ҳарбий соҳага аъзоликни, алоқадорликни тасдиқловчи расмий ҳужжат.
-
Партия билети. Аъзолик билети. Студентлик билети. Ҳарбий билет.
-
Халқ-демократик партиясининг янги аъзоларига партия билетлари топширилди. Газетадан
-
У ерда [тугунчада] Дадахон аканинг ҳарбий билети, аллақандай ташаккурномалар бор эди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
3. Имтиҳон саволлари ёзиб қўйилган варақа.
-
— Билет олинг, — деди. Имтиҳон пайтида билет нима-ю, чўғ нима! Шафқат тилагандай еекин қараб қўйдим. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Имтиҳон қоғозини ташлаб, дуч келган билетни олдим. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. Ўйинда пул ёки бошқа хил ютуқлар чиқишини ваъда қилиб сотиладиган ҳужжатлар. Лотерея билекти.
-
Жўравой билетларни қўлига олгач, мажбурлаб берилган лотереяларга кўпинча ютуқ чиқади, деган миш-мишларни эслаб, кўнглида қандайдир умид учқуни йилт этди. Ёшлик
БИЛЕТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BILET сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
билет сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар