билим
билан улашинг
1. Объектив борлиқ ҳақидаги ёки муайян (илмий, маданий, маърифий, маънавий, ҳарбий ва бошқалар) соҳаларга оид илмий, амалий маълумотлар, тушунчалар мажмуи; илм.
-
Тил билими. Ер билими. Ҳуқуқ билими. Билим бахт келтирар. Мақол
-
Билим — олтиндан қиммат, қиличдан кес-кир, замбаракдан кучли. Газетадан
-
Чинакам хаёл гениал билим талаб қилади. С. Кароматов, Олтин қум
-
Биздан талаб қилинадиган нарса бутун куч ва ҳарбий билимни ишга солиш. Н. Сафаров
-
Шу [газета ва журналлар ўқиш] билан дунёвий билимларга бўлган ташналикларини қондирар, оламдаги гаплардан хабар топар эди, К. Яшин, Ҳамза
2. Ўқимишлилик даражаси, маълумот, қобилият (эрудиция).
-
Унинг билими зўр. Билимим етишмайди. Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр мингни йиқар. Мақол
-
Бу мансабга у ҳалол меҳнати, билими, эл ишига садоқати туфайли эришди. Газетадан
-
Менга қолса, институтга эшик қолиб, тешикдан кирмагани маъқул Уз билими билан кирсин. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ёдгор унинг отини билолмай қолган бўлса ҳам, билимига тан берган, узоқ вақтгача қизнинг гапларини, чиройли чеҳрасини унутолмай юрган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
билим сўзи қатнашган жумлалар:
Билим юрти
-
Педагогика билим юрти
-
Тошкент ўзбек билим юрти.
БИЛИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BILIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
билим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар