Izoh.uz сайтида куй сўзининг изоҳи ва маънолари

куй

фл

1. Аланга чиқармай ёнмоқ.

  1. Тутаб куяётган от эти ва терисининг қўланса ҳидидан унинг кўнгли беҳузур бўлиб, боши айланди. Ҳ. Ғулом, Машъал

2. Умуман, ўт-олов олмоқ; ёнмоқ; ёниб ишдан чиқмоқ.

  1. Халқ азиз фарзандларининг хунини ундан талаб қилади; бурнини ерга ишқаб, вайрон бўлган шаҳарларини, куйиб кул бўлган қишлоқларини тиклаб беришга мажбур қилади. А. Қаҳҳор, Иккининг бири

3. Ортиқ даражада қизиб (эриб), ишдан чиқмоқ (электр асбоблар ҳақида).

  1. Лампочка куйиб қолди. Дазмол куйиб қолибди.

4. Ортиқ даражада исиб-қизимоқ; ҳарорати кўтарилмоқ.

  1. — О-о, офтобда қолибсизлар-ку? — деди у, халқнинг офтобда куйиб турганлигини энди кўргандай. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Август ойи жазирамаси — куйиб ёнар эди ҳамма ёқ. Э. Раҳимов.

5. Ўт-олов ёки куйдирадиган нарса таъсирида зарарланмоқ, жароҳатланмоқ (тирик организм ҳақида).

  1. Қайноқ сув тўкилиб, оёғи куймоқ. Олов сачраб, қўли куймоқ.

6. Қуёш иссиғи таъсирида қуриб-қовжираб кетмоқ, нобуд бўлмоқ (ўсимликлар ҳақида).

  1. Яна бир йили қаттиқ қурғоқчилик бўлиб, экинлар куйиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

7. кўчма Бекор бўлмоқ, беҳуда кетмоқ; ажраб қолмоқ.

  1. Меҳнатингиз куймайди. Унмайди ҳам, куймайди ҳам. Матал.

  2. Болтабой, икки кун ишлаб, дарров табелчидан шикоят қилаётибди, деб ўйлади шекилли, унга [Сидшжонга] тик қараб: — Нима қилишди? Ҳеч кимнинг ҳақи куймайди! — деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Бечора хотинлар бўлса, эрларидан бекитиб юрган пулларини даъво қилолмай, дамлари ичларига тушиб, куйиб қола берадилар. П. Турсун, Ўқитувчи

8. кўчма Бирон кимса ёки нарсадан зарар-зиён кўрмоқ, ёлчимай азият чекмоқ.

  1. Бу одамга қандай вазифа беришни ўзларингга ҳавола қиламиз, лекин ҳосилот кенгашига раис қилсаларинг, куймайсизлар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Тўлаган ҳам кўп оғайниларидан куйган, кўпларидан аламзада экан. А. Қаҳҳор, Оғайнилар

  3. Кўнгли очиқ, содда йигит экансиз, мен ҳам эрдан куйганман. М. Иброҳимов, Йўлакдаги муҳаббат

9. с. т. Харж бўлмоқ, пули кетмоқ.

  1. Бунга сизнинг пулингиз куйибдими? Пули куйган қалампир чайнабди. Мақол

10. кўчма Алам қилмоқ, алам қилиб бўғилмоқ; қаттиқ хафа бўлмоқ, ғам-алам чекмоқ.

  1. Узи билмайди-ю, менга ўргатганига куяман! А. Қаҳҳор, Санъаткор

  2. Қўйинглар, чироқларим, сўраманглар. Бизнинг кўрганларимиз қурсин — эшитманглар ҳам, куйманглар ҳам. П. Турсун, Ўқитувчи

  3. — Йўлчи ўғлимнинг қони қутлуғ, уни юзга, кўзга суртиш керак, — чуқур хўрсиниб давом этди чол, — куйма, қизим [деди Унсинга]. Ойбек, Танланган асарлар.

11. кўчма Қайғурмоқ; ачинмоқ.

  1. Мен кетдим, энди сенга ким куяди Она шундоқ бўлар экан! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Эшон туни билан ухламай, қуръон ўқийди. Ўз тақдири учун куяди, худога нола қилади. П. Турсун, Ўқитувчи

12. Алам-изтироб чекмоқ.

  1. Ёр ишқида куймоқ.

  2. Қошинг асли қорадир — ўсма қўйганинг ёлғон, Сенинг учун мен куйган — сенинг куйганинг ёлғон. Қўшиқлар

  3. Лутфинисо каби қадрдон бекасининг ўлимига куйган Ёрмат тўйни тезроқ ўтказиш хусусида оғиз очмай қўйди. Ойбек, Танланган асарлар.

куй сўзи қатнашган жумлалар:

Ичи куймоқ

Бахиллик ёки рашк ҳисси билан хафа бўлмоқ, алам қилмоқ.
  1. Яккахўжаликлар, ёш-яланг, аёллар ва болалар иш бошланган ерга бордилар. Қизиққанлар ҳам, ҳайрон бўлганлар ҳам, ваҳимага тушган ва ичи куйганлар ҳам эргашди. П. Турсун, Ўқитувчи

Оёғи куйган товуқдек

Охирати куймоқ

дин. Гуноҳкор бўлмоқ, дўзахга тушмоқ.

Оғзи куймоқ

Сих ҳам куймасин, кабоб ҳам

Уйи куймоқ

Катта, жиддий зарар кўрмоқ, хонавайрон бўлмоқ.
  1. [Юсуфбек ҳожи:] Азизбек бу кун сизларга яхшилигингизни ўттиз икки танга солиқ билан қайтармоқчи бўлди Уйинг куйди, мусулмонлар. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Юраги куймоқ

1. Кучли даражада чанқамоқ.
  1. Оқсоқол парво қилмай гапирди: — Бай-бай Юрак куйиб кетди. Қани, бир пиёла муздек сув олиб чиқинг-чи! П. Турсун, Ўқитувчи

2. Ишқ ўтида ўртанмоқ.
  1. [Тожибой Гулсумга:] Сени парвардигорим менинг учун яратган. Сенинг ишқингда юрагимнинг ярмиси куйиб кетди. П. Турсун, Ўқитувчи


КУЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KUY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1995
Сўзнинг тескари ёзилиши
йук
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
270

куй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
куй сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, куй сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+