кутубхона
билан улашинг
1. Китоб, журнал ва шу кабиларни тўплаш, сақлаш ва уларни ташвиқот қилиш, ўқувчиларга фойдаланиш учун бериш билан шуғулланувчи муассаса.
-
Ўзбекистон Фанлар академиясининг кутубхонаси.
-
Темиржон ҳалигина кутубхонадан олиб келиб, диванга бетартиб сочиб қўйган китобларига қаради. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Ёдгор шу куни тушдан кейин кутубхонага борганди Залда ўн-ўн беш кишидан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Тури жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган ва маълум бир тоифадаги китобхонларга мўлжалланган китоблар сериясининг номи.
-
Муштум кутубхонаси. Жаҳон адабиёти кутубхонаси.
3. Маълум шахсга тегишли кўп миқдордаги китоблар ва шу китоблар турадиган жой.
-
Эшикдан бош суқиб, унга салом берди-да, меҳмонхона токчалари тўла китобларга бир муддат тикилиб қолди. Отаси ўзининг бой кутубхонаси билан бежиз фахрланмасди. К. Яшин, Ҳамза
КУТУБХОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUTUBXONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кутубхона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар