Izoh.uz сайтида кут сўзининг изоҳи ва маънолари

кут

фл

1. Мўлжалланган нарса ёки шахснинг пайдо бўлишини, келишини ёки учрашини умид қилган, унга кўз тиккан ҳолда маълум вақт бирор жойда турмоқ; пойламоқ.

  1. Самолёт келишини кутмоқ. Сени кўп кутдим.

  2. Юсуфбек ҳожи сипоҳлардан бирининг қўлтиқлаши билан отига миниб, нарида кутиб турган Ҳасаналига қараб юрди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Барно йўқ экан, бир оз кутди, келавермагач, ўтиришга сабри чидамай, идорадан чиқди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса

2. Бирор нарсанинг бўлишини эътибор-да тутиб, нимадандир ўзини тийиб, тўхтатиб турмоқ.

  1. Аваз залдаги пичир-пичирлар тинишини кутиб, бир оз жим қолди-да, давом этди: — Мирзаев Чароснинг тирноғига ҳам арзимайди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  2. У Ваққос отанинг таклифини кутмай, Абдубилолни ичкарига бошлади. С. Юнусов, Кутилмаган хазина

  3. Аҳмаджон пулемётни дарҳол окоп бўйига ўрнатди ва немис пиёда аскарларининг яқинроқ келишини кутди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз

3. Келувчини ҳурматлаб, йўлига, истиқболига чиқмоқ.

  1. Ғуломжон ҳокимни кутгани бормади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Уни ҳеч ким кутгани чиқмади. С. Аҳмад, Уфқ

  3. Эрта билан вокзалга келди. Йўқ, уни кутадиган ҳам, кузатадиган ҳам одами йўқ эди. Шунчаки боши айланиб келиб қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

4. Бировнинг (масалан, меҳмонларнинг) кўнглини олиш учун хизматида бўлмоқ; уни зиёфат қилмоқ, хурсанд қилиш учун унга хизмат қилмоқ, кўнглини олмоқ.

  1. Мезбон меҳмонларни яхши кутди.

  2. Печак-гулдек бўлиб, эрига чирмашганини кўрармиз ҳали, худо кўрсатса; бор, ўйнаб-кулиб, меҳмонларингни кут! А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. [Ҳожи, жавоб кутмасдан:] — Қудаларингни нима билан кутишни бўлса, ўзинг биласан: туя сўйиб чорлаганингда ҳам келмайдирган кишилар! — деди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  4. Бизнинг эшигимиз доим очиқ. Шу уйга келибманки, меҳмон кутаман. Ҳ. Ғулом, Феруза

5. Бирор нарсанинг бўлишини умид қилмоқ, шундай бўлади деб ўйламоқ; илинжида бўлмоқ.

  1. Яхшилик кутмоқ. Нодондан ақл кутма, бебурддан — номус. Мақол

  2. Адоват уруғини сепиб, адолат мевасини кутма.

  3. Котиб хатни олди-ю, Элмурод кутгандек, ўқиб ўтирмади. П. Турсун, Ўқитувчи

  4. Гулсум она бунақа гапларни кутмагани учунми, саросимага тушиб, Фёдоровнага кўз ташлади. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса

6. кўчма Йўлида, ҳаёт йўлида рўпара бўлмоқ, истиқболида бўлмоқ; қаршиламоқ.

  1. Дарҳақиқат, бизнинг қаршимизга йўлбарс чиқса, биз қаттиқ қўрқамиз, чунки бизни ўлим кутадир. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. деҳқонларнинг бу исёни яхшиликка олиб келмаслигини, қонун, қурол сипоҳийлар қўлида эканлигини, исёнчиларни бешафқат жазо кутишини ҳам билади. С. Сиёев, Аваз

кут сўзи қатнашган жумлалар:

Кутиб олмоқ

Қарши олмоқ, қаршиламоқ.
  1. Юбилейни яхши кутиб олмоқ.

  2. Дарвоза олдида ҳазрати Алишерни қўлида супурги ушлаган жиккаккина фақир бир чол кутиб олди. Н. Аминов, Суварак

  3. Чойхоначи уни ИАвазни] айрича илтифот билан кутиб олди. С. Сиёев, Ёруғлик


КУТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KUT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
4300
Сўзнинг тескари ёзилиши
тук
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
107

кут сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
кут сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кут сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+