куя
билан улашинг
1. Қурти юнгли матоларни кўримсиз, яроқсиз ҳолга келтирувчи, дон ёки ўсимликларни нобуд қилувчи кичкина капалак.
-
Йигит Муҳаммад Жамолнинг куя еган эски қоракўл папахини қозиқдан олиб, бинт устидан бошига бостириб кийди. Ойбек, Нур қидириб
-
Гиламни ҳам адо қилур кичик бир куя. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
2. Нарсаларнинг куйишидан, ёнишидан ҳосил бўладиган майда қора зарралар; қоракуя; қурум.
-
Қозонга яқин юрсанг, куяси юқар. Мақол
-
— Кулимга тушганда, юзига куя суриб, эшакка тескари миндирар эдим-да, бозорнинг ўртаси билан ҳайдаб, тўппа-тўғри қозининг ҳузурига олиб борар эдим, — деди Халфа. П. Турсун, Ўқитувчи
КУЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
куя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар