биллур
билан улашинг
1. Юқори навли тиниқ оқ шиша ва ундан ясалган қимматбаҳо идиш-товоқ; хрустал.
-
Биллур қадаҳлар. Биллур қандил. Биллур кулдон.
-
Асл молга ўхшайди, биллур гулдон. М. М. Дўст, Лолазор
-
уй эгасига яна катта мартабалар тилаб, биллур қадаҳларни жаранглатишди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
-
шипда биллур қандил, деворда афғон гилам. С. Сиёев, Эркаклар эртаги
2. эскирган, айнан Кристалл.
-
Энди кўтарила бошлаган офтобнинг нури довсиз-дарахтсиз чўлни қоплаб, қор биллурларини олмос майдаларидай ялтиратаётган бўлса ҳам, уларни эрита оладиган таъсирга эга эмас эди. С. Айний, Қуллар
3. кўчма Оппоқ, беғубор, мусаффо.
-
Валижон биллур тошлар орасидан қайнаб чиқаётган тиниқ сувга қадалиб, хиёл жим қолди. О. Ёқубов, Лолазор
-
Шағал тошлар устида шарқираб оқаётган тоғ суви — биллур. Мирмуҳсин, Меъмор
БИЛЛУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BILLUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
биллур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар