битта
билан улашинг
1. Бир (саноқда).
-
Битта, иккита, учта Эрнинг сўзи битта. Мақол
-
Шаҳарда битта докторхона бор. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Мелибойга битта авторучка совға олиб келди. С. Аҳмад, Юлдуз
2. Бир дона; ягона, ёлғиз.
-
Унақа оғайни мингтадан битта! А. Қаҳҳор, Оғайнилар
-
Мана, сиз битта ўзингиз ўттиз иккита машинага қарар эмишсиз. А. Қаҳҳор, Йиллар
-
[Хонзода: Шаҳарда битта десам ёлғончи бўлмайман. Уни чиройи бошига бало бўлди. Ҳамза, Бой ила хизматчи
3. “Қандайдир бир“, “аллақандай“, ким-дир каби маъноларда ишлатилади.
-
Касал-хонага бориб, ўзи кўрган эшикка кириб кетаётганида, битта хотин қайтарди. А. Қаҳҳор, Бошсиз одам
-
Ахир, биттаси оппоқ сочи билан менга тегишди-да! А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Ердан чиқдими, осмондан тушдими, йўлда биттаси пайдо бўлиб қолсами?! О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
4. Бирлик, бирдамлик, якдиллик ҳамда бир хиллик, ўхшашлик маъноларини англатади.
-
Уларнинг иккови битта одам,
-
Уларнинг башараси, иши бошқа-бошқа бўлса ҳам, юраги битта бўлар экан. Ойбек, Танланган асарлар
-
-Иккови битта одам-ку! — деди Суяр, нима гап эканини билмай. А. Қаҳҳор, Асарлар
5. Феъллардан олдин келиб, шу феълдан англашилган иш-ҳаракатнинг бир марта бажарилишини билдиради.
-
Ҳали кеккайиб, бозордан қайтади. Болға билан битта уриб абжақ қилсанг, томоша қилсанг. Ойбек, Танланган асарлар
битта сўзи қатнашган жумлалар:
Битта-ю битта
-
Сорахоннинг онаси ҳаммага: — Битта-ю битта қизимга ичкуёв орзу қилиб юрар эдим, худо ниятимга еткизди, — деб юрди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Ўзиям гап эшитмаган битта-ю битта одам — Гулсум опа бўлди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
Ер (ёки ҳовли, дала, уй) билан битта бўлмоқ
-
Ҳовли билан битта бўлиб тўкилган довуччалар, барг/юр ва хас-чўпларни дастаси узун супурги билан супуришга тушди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Дул уриб, синиб кетган ғўзалар дала билан битта бўлиб ётарди. Л. Тожиева, Тош устидаги гул
-
[Дадам] Уй билан битта бўлиб сочилиб ётган нарсаларни яна бир кўздан кечириб чиқдилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
У Дилдорнинг орқаси билан битта бўлиб ерга осилиб тушган, қирқ бир кокил қилиб ўрилган узун қўнғир сочларини ҳам узоқдан кўриб, узоқдан завқланиб турибди! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ер билан битта қилмоқ
-
Мени ер билан битта қилиб кетяпти. Майли, қулоғида бўлсин. Сўнгги пушаймон ўзига душман бўлади. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
-
Кечиккан, ишни чала қолдирганни кўрса, қатағонга олиб, ер билан битта қилиб ташлайди. С. Нуров, Нарвон
БИТТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BITTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
битта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар