биз
билан улашинг
1. Сўзловчи ва унинг атрофидагилар; сўзловчи ва у кўзда тутаётганлар.
-
Кеча станциядан чиққан автобус бугун бизни тонготарда мўлжалдаги жойга ташлаб кетди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Бизлар, бизлар, биз эдик, Бизлар бир талай қиз эдик. Бизларни уздилар. Бир ипга тиздилар (Гармдори). З. Ҳусаинова, Ўзбек халқ топишмоқлари
2. Биринчи шахс мен ўрнида ишлатилиб, камтарлик ёки, аксинча, мақтаниш, ғурурланиш, пинҳона ғурур маъноларини ифодалайди.
-
— Ким талабгор? — Мана, биз талабгор.
-
— Бизга ҳам хат борми? — дейди Мунисхон. Гулдаста
-
Асал отлиққа йўқ, ҳали биз пиёда-ку! А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Энди бизни қийнамай, ўзлари қуйсинлар! Қўлларидан ҳеч шароб ичмаганмиз. Гулдаста
3. Ўрин-пайт келишиги қўшимчасини олиб, “юртимизда“, “элимизда“, орамиз-да каби маъноларни англатади.
-
Сурнайчининг зўрлари бизда бўлади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Нон-насибанг бизда бўлса, қоларсан. Ойбек, Танланган асарлар
-
Лекин, ўртоқлар, бизда ялқовлар йўқ. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
БИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
биз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар