блок
билан улашинг
1. Гардишида занжир, арқон, тасма ўрнатиладиган нови бўлган, ғилдирак шаклидаги энг содда юк кўтариш механизми, мосламаси.
-
Қўзғалмас блок. Қўзғалувчи блок.
-
Механика фанида эса блок, винт, пресс, парма каби содда механизмлар атрофлича таҳлил қилинган. Фан ва турмуш
2. Бирор нарсанинг яхлит бир қисми.
-
Бетон блок. Мармар блок. Керамик блок.
3. Бинолар ва иншоотларда айрим бўлма, хона; бинонинг маълум қисми.
-
Тунларнинг бирида хотинлар блокининг орқа томонидаги симларни қирқиб, бир юз етмиш икки кишини тоққа қочиришни мўлжаллашади. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
-
Ракета яратишда иштирок этган конструкторлар нима қилишга ақллари етмай, ўз блокларидан бошларини чиқариб, бўйсунмаётган ракетадан кўзларини узмас эдилар. Газетадан
4. тех. Механизм, иншоот ва шу кабиларнинг бир неча бир хил қисмларини ўзига бириктирган йирик қисми.
-
Цилиндрлар блоки.
5. Бирор нарсанинг бир ўрами.
-
Бир блок сигарет.
Айрим давлатлар, партиялар, ташкилотлар ёки кишилар гуруҳининг бирор умумий мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилиш учун доимий ёки вақтинчалик тузилган иттифоқи; коалиция.
-
Ҳарбий блок. Сиёсий блок.
-
Бу ерда блокларга қўшилмаган давлатлар координация бюросининг навбатдан ташқари мажлиси тугади. Газетадан
БЛОК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BLOK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
блок сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар