блокада
билан улашинг
1. ҳарб. Душман эгаллаб турган ҳудуднинг айрим қисмини ёки ҳаммасини қуршаб олиш, қамал қилиш; муҳосара.
-
уруш йилларидаги уч йиллик блокада Ленинград ҳимоячиларининг иродасини синдира олмади. Газетадан
2. сиёс. иқт. Бирор давлатни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан яккалаб қўйишга, унинг бошқа давлатлар билан алоқасини узишга, қўйилган талабларни қабул қилдиришга қаратилган сиёсий, иқтисодий ва молиявий тадбирлар тизими.
-
Иқтисодий блокада. Сиёсий блокада.
3. тиббий Касалликни даволашнинг бирор аъзо ёки система фаолиятини вақтинча тўхтатишдан иборат бир усули.
-
Юрак касалликларидан бўлган блокадада томирнинг уриш сони жуда камайиб кетади. Н. Исмоилов, Касалларни парвариш қилиш
БЛОКАДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BLOKADA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
блокада сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар