бўк
билан улашинг
1. Нам тортиб, намиқиб кўпчимоқ, шишмоқ.
-
Сувда бўккан нон. Бўкиб қолган тахта,
-
Кеча ёмғир ёққан, ер бўкиб ётган бўлишига қарамай, ғўзапоя суғуришга тушишди. Ойдин, Юрагида ўти бор
-
Гугурт қути ҳам қозонсочиқ остида бўкиб ётган экан, сув юзига қалқиб чиқди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. Сув шимиб, шилта, шалаббо ҳолатда бўлмоқ, ивимоқ.
-
Ёмғирда бўккан Сафар ўзини торгина, олди очиқ йўлакка олиб, эшикни занжирлади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
опанинг бўкиб кетган уст-бошига қараб, Юнусалининг юраги ачишди. Ў. Ҳошимов, Камалак
3. Керагидан ортиқ овқат еб, қорни шишиб, ўзини кўтара олмай қолмоқ.
-
Олдимда тоғ-тоғ ишлар турсин-у, мен, бўкиб қолган сигирдек, оёғимни узатиб ётайми? Ў. Умарбеков, Юрак сўзлари
-
Халфанинг ҳовли кезиб, у ёқдан-бу ёққа юраётганини кўрган Мелиқул ота ҳайрон бўлди. Бу баднафс бўкиб қолди, шекилли, деб ўйлади. Ё. Шукуров, Қасос
-
Бўкиб қолдингми, очофат, тур ўрнингдан, терт тайёрла. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
БЎК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘K сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар