бўкир
билан улашинг
1. Овози борича бақирмоқ, ҳайқирмоқ.
-
Бойиб кетсанг, бўкирма, Йўл юрганда сўкинма. Мақол.
-
Эгамбердиев маст туядай бўкирди. А. Муҳиддин, Ҳадя
-
Оллоберган тағин бир марта даҳшат билан: Айт, айт, манжалақи! деб бўкирди-да, хотинининг сочини бўйнига ўраб бўғмоқчи бўлди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
2. Ўкирмоқ (асосан, ҳайвонлар ҳақида).
-
Жума куни, қўйлар маъраган, туялар бўкирган, отлар кишнаган. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
ҳўкиз икки марта устма-уст бўкирса, ўлиб қолса, нима қиламан деб, кечаси билан жин-чироқ кўтариб чиқаман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Овози борича, бор овоз билан бақириб йиғламоқ, уввос тортмоқ.
-
Баҳромбек марҳумнинг жонсиз гавдасини қучоқлаб, бўкириб йиғлар, на хотинига, на болаларининг фарёдига қулоқ соларди. Ёшлик
-
Туролмади Холиёр, Йиғлаб берди бўкириб Ойсулув
4. кўчма поэт. Қаттиқ, шовқинли товуш чиқармоқ (техника ва жонсиз нарсалар ҳақида).
-
Ишонмасанг, ўқ отиб кўргил — бўкирворар саноқсиз қоя. Ш. Раҳмон, Юрак қирралари
-
ел кетма-кет бўкирар, бунга чидай олмаган шох-шаббалар қарс-қарс синар, кекса ёғочлар ғийқ-ғийқ этиб, ёлвориш товуши чиқарар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Газ ҳамон бўкириб ёнар, куйган темирларни чиқариш давом этарди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Танклар ўкириб, автоматлар бўкириб, ғиз-ғиз ўтиб туришарди. Н. Сафаров, Оловли излар
БЎКИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘KIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўкир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар