маҳкам
билан улашинг
1. Бузилиш, ўзгариш кабиларга чидамлилик даражаси юқори: пухта, мустаҳкам.
-
Маҳкам иморат. Эшикни маҳкам беркитмоқ.
-
Ғазал тўлалигича ўз қалбига кўчиб, хотирасида маҳкам ўрнашиб қолганидан, ўзида йўқ севиниб, оғзининг таноби қочди. К. Яшин, Ҳамза
2. кўчма Турғун, ўзгармас, саботли.
-
Маҳкам ирода.
-
Ғуломжон фикрида, қарорида маҳкам эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
3. Зўр куч билан, қаттиқ.
-
Кўлни маҳкам қисмоқ. Маҳкам ушламоқ.
-
Югуриб бориб, маҳкам қучоқлаб олди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. Маҳкам (эркаклар исми).
МАҲКАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAHKAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маҳкам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар