маҳкум
билан улашинг
1. Ҳукм қилинган.
-
Қиз кечгача болохонадаги қоронғи қазноқда тешикдан мўралаб, дор ёғочи ости-да жаллоднинг сиртмоқ солишини кутган маҳкумдай, тақдирга тан бериб, отасини кутди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
шармандали ўлимдан халос айланг. Мен сиздан дор талаб қиламан. Маҳкумнинг сўнгги илтимосини мустажоб этмоқ сиз учун фарздур. С. Сиёев, Аваз
2. (ж. к. с. билан) Тақсири шу келишикдаги сўз англатган нарса билан боғлиқлигини, шу нарса юз беришини, қисмати шу билан якунланишини билдиради.
-
Эски дунё — одамларни эксплуатация қилиш ва халқларни эзиш дунёси ҳалокатга маҳкум. Газетадан
-
Камбағаллар ҳам мусулмончиликка иснод келтирмаслик учун, қарз бадалига бўлса ҳам, катта тўй ўтказиб, умрбод қашшоқликка маҳкум бўларди. Ж. Шарипов, Хоразм
3. Бировнинг амрида, ҳукмида бўлган, қарам, тобе.
-
Менингча, бу — мустамлаканинг — метрополияга, маҳкум миллатнинг — ҳоким миллатга, мазлумнинг золимга қарши қўзғалиши. А. Қаҳҳор, Сароб
МАҲКУМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAHKUM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маҳкум сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар