бўлмағур
билан улашинг
1. Асоси йўқ, асоссиз, таги пуч.
-
Бўлмағур хаёллар.
-
Бе, бўлмағур гапни қўйсангиз-чи. Эшитмасангиз, кўрмасангиз, қаёқдан биласиз! П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бўлмағур гапни бу ерда бозор кўтармайди, Холжон. Ғайратий, Довдираш
2. Одоб-ахлоқ доирасига сиғмайдиган, одобдан ташқари, қўпол, ножўя.
-
Бўлмағур гапларни оғизга олманг. Ойбек, Танланган асарлар
3. Ярамас, разил; ахлоқсиз.
-
Мен албатта кўзингизнинг оқ-у қораси бўлган ёлғиз қизингизни ярамас, бўлмағур кишига тутиб бера-сиз, деб билмайман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
БЎЛМАҒУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘LMAG‘UR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БЎЛМАҒУР сўзига берилган маънолар
бўлмағур сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
бўлмағур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing