бўрдоқи
билан улашинг
1. Гўшт учун боқиб семиртирилган мол.
-
Бўрдоқи қўй. Бўрдоқига боқмоқ.
-
Бўрдоқини сўйишга қассобни чақирайми? Ҳамза, Танланган асарлар
-
Орадан икки ой ўтгандан кейин қараса, қўй бинойидек бўрдоқи бўлиб қолибди. А. Мухтор, Тонг билан учрашув
-
Ярим ойлик моянасига саккизта бўрдоқи товуқ келади. С. Аҳмад, Сайланма
2. кўчма Бекор ётиб ёки бировнинг ҳисобига яшаб семирган одам ҳақида.
-
Ҳа ўша бир умр меҳнаткашнинг сувини сиқиб ичган бўрдоқи Матқовулнинг ўзи. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Бўрдоқидай лорсиллаб кетяпсан кундан-кунга, озишинг керак. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
3. кўчма Бўлиқ, тўлиқ, етилган.
-
Бўрдоқи ҳар бир кўсак. Етилган дурдонамиз. Р. Бобожон, Танланма
БЎРДОҚИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘RDOQI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўрдоқи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар