бўри
билан улашинг
1. Сутемизувчиларнинг итсимонлар оиласига мансуб йиртқич ҳайвон; қашқир.
-
Айрилганни айиқ ер, бўлинганни бўри ер. Мақол
-
Бўридан қўрққан тўқайга кирмас. Мақол
-
Сувонжон қўрага ҳужум қилган бир оч бўрини отиб олибди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Бу чўлда бирам бўри кўп эканки, кечаси билан қўрқиб чиқдим. С. Аҳмад, Уфқ
2. Кўчма Ёвуз, қонхўр, шафқатсиз одам ҳақида.
-
Юрагим сан эдинг, Гулнор, кўзим илгари очилган бўлса эди, ман ўз юрагимни бўриларга едирармидим? Тонгла маҳшарда қай юз билан санга боқаман? Ойбек, Танланган асарлар
-
Аҳмад Ҳусайн оқариб кетди-ю, лекин индамади, чунки бўрилар орасида эканини яхши биларди. Ойбек, Нур қидириб
-
Бадиа хона бурчагига тисарилди. Рўпарасида турган даҳшатли бўридан кўз узмасди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. Бўри (эркаклар исми).
бўри сўзи қатнашган жумлалар:
Бўри боқиш (ёки қараш) қилмоқ
-
Бир қўлида теша, Санобарга бўри қараш қилиб яқинлашди. К. Яшин, Ҳамза
Бўри ейдими
-
[Ҳаёт:] — Воей, сизам бир қизиқсизки, буви, нима, мени бўри еб кетармиди? — деди-ю, ҳовли этагига юриб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Латифжон ҳиринглаб: — (Дипломни) бўри ермиди, уйнинг тўрига экиб қўйганман, — деди. Муштум
Бўримисиз, тулкимисиз?
-
[Ҳасан:] Қуруқ келишга уялдим-да, тақсир! [Қодирқул:/ Қани, бўримисиз, тулки? Ҳамза, Бой ила хизматчи
Бўрининг оғзи еса ҳам қон, емаса ҳам қон
-
Бўрининг еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон. Шукрулло, Сайланма
Бўри туғди (ёки болалади)
Бўри қулоғи овда
Қўйни бўрига топширмоқ
-
Муродова билмайди. Шунинг учун кейинги аризани Давроновга юборибди. — Қўйни бўрига топширибди-да. И. Раҳим, Ихлос
астрономия Осмоннинг жанубий ярим-шарида жойлашган юлдузлар туркуми.
БЎРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘RI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўри сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БЎРИ сўзига берилган маънолар
бўри сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар