бўрк
билан улашинг
эскирган Ошланган қоракўл теридан цилиндр шаклида тикилган бош кийим, телпак.
-
Бош омон бўлса, бўрк топилади. Мақол
-
Бошсиз бўрк бўлмас, тойсиз — турк. Мақол
-
Шу пайт шийпон ичидан бошига бўрк кийган Ботир чиқди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Қилич зарбидан Хонзода бегимнинг бошидаги бўрки учиб кетди-ю, узун сочлари ёйилиб, елкасига тушди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
бўрк сўзи қатнашган жумлалар:
Бош ёрилса, бўрк остида (ёки ичида)
-
Бош ёрилса, бўрк ичида, дейдилар, — бўлар-бўлмасга катталарни ишдан қўйиб ғириллайвериш хунук нарса. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Эҳтимол, бошқаларнинг хотинлари ҳам шунақадир, у қаёқдан билсин: бош ёриғи бўрк ичида, қўл синиғи енг ичида. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
Бўрк ол деса, бош (ёки калла) олмоқ
-
Бўрк ол деса, бош олиб келадиган довюрак йигит эдинг-ку! Нима бўлди? Уйғун, Асарлар
-
Санамай саккиз дейдиган, бўрк ол деса, калла оладиган баъзи терговчилар қўлини тиззасига уриб, шошиб қолдилар. Газетадан
БЎРК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘RK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўрк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар