бўрон
билан улашинг
1. Тўзон ёки қор-ёмғир аралаш эсадиган шиддатли шамол.
-
Бури бўронда қутурар. Мақол
-
Ҳамма ёқни қум бўрони қоплади. Омон кўринмай қолди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Қум бўрони ўтов кигизларини, балиқчиларнинг тўрларини осмонда учириб юрди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Заргаров тўхтаб, пастга тушди. Атроф зим-зиё, бўрон қутуриб кўз очирмасди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
2. кўчма Тўхтамасдан ёғ(ил)аётган нарса.
-
Тўпларнинг ўқ бўрони аввалги куч ва ғазаб, қаҳр билан самода ҳукмрон эди. Ойбек, Қуёш қораймас
3. кўчма Шиддатли, давомли ҳаракат, оқим; тўфон.
-
— Халқнинг қудратига, бўронига ҳеч қандай тоғ доц. келолмас! — деди-да, Султонмурод чиқиб кетди. Ойбек, Навоий
-
Наҳот ёвуз бўрон хасдек учиргай? Қайнар томиримда оташин қонлар. Гулдаста
-
Халқ қўшиқчиларни қарсак ва қийқириқ бўрони билан олқишлади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
4. Ички, руҳий кечинмалар ғалаёни, туғёни.
-
Лекин ичидаги ҳалиги жанг бўрони бир нафас ҳам тинмади. Муштум
-
Мана, ўзингиз кўриб турибсиз, шунақа гаплардан кейин ошиқ қалбида бўрон кўтарилмайдими? Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Қўзғалинг, ҳей, ҳис-туйғулар бўрони, Кўпдан сизга кўз тутардим умидвор. Дилшода, Умидим
-
Бу сўзлар Йўлчининг юрагида бўрон ясади, у тотли, завқли ҳаяжон билан қалтирарди. Ойбек, Танланган асарлар
5. кўчма Хавф-хатар, даҳшат.
-
Тинчлик дарахтини оловлардан, бўронлардан асрашимиз керак. Саодат
-
У не-не дарёларнинг тўлқинларини ўлим бўронлари орасида кечиб ўтмади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Сенга на бўронлар кор қила олур, Сени на йўқотиб, бор қила олур. А. Орипов, Йиллар армони
6. Кўчма Бало, офат, кулфат.
-
Нифоқ бўрони хароб этган Хоразмни осонликча забт этиб, беҳисоб ўлжалар олиб келганидан у хурсанд. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Ана ўшанда кўрасан Хоразмда фитна бўронининг бошланишини. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Халқлар бошига зулм бўронини ёғдирган ва офатлар келтирган сариқ вабо — Гитлер машинаси зил кетди. Н. Сафаров, Оловли излар
7. Бўрон (эркаклар исми).
БЎРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘RON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўрон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар