бўрт
билан улашинг
1. Амал олмоқ; кўкара бошламоқ; унмоқ.
-
Баҳор ўриклар оппоқ гуллади, олча новдалари мунчоқ-мунчоқ бўртди. Мирмуҳсин, Ҳикоялар ва қиссалар
-
Қор кетди ва заминда Бўртди илк гиёҳ. Ёшлик
2. Кўтарилиб чиқмоқ, туртиб чиқиб турмоқ.
-
Собир аканинг чакка томирлари бўртиб чиққан, кўзлари ичга ботган. Ж. Шарипов, Хоразм.
-
У умр бўйи кўксини беркитмаган, анордек қизғиш кўксидаги суяклар бўртиб чиқиб турарди. Мирмуҳсин, Умид
-
бўйи чўзилиб, кўкраклари бўртиб чиққан гўзал қиз. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бу тор, таранг кийимда унинг келишган қомати янада бўртиб турарди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Ёнғоқнинг юзага бўртиб чиққан йўғон илдизи устида икки ёш ўтирибди. Ёшлик
3. Қизариб шишмоқ, андак шишмоқ.
-
Салтанатхон кўчага чиққанда, икки юзи қизариб, бўртиб турарди. Муштум
-
Марзия хола иссиқдан юзлари бўртиб кетган неварасини бағрига босди. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди
4. кўчма Ёрқин кўринмоқ, намоён бўлмоқ; уйғонмоқ.
-
Бунда қариндошчилик муносабатининг давр йўриғига хос товланишлари бўртиб туради. ЎТА
-
Чўккалаб ичаман ҳовуч-ҳовуч сув, Дилларда яшамоқ ишқи бўртади. Газетадан
БЎРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘RT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўрт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БЎРТ сўзига берилган маънолар
бўрт сўзига янги изоҳ қўшинг