бўрттир
билан улашинг
1. Бўртмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Томирларини бўрттириб гапирмоқ. Нақшни бўрттириб ишламоқ.
2. кўчма Жуда аён, яққол қилиб кўрсатмоқ, ифодаламоқ; ошириб юбормоқ, кўпиртирмоқ.
-
Ҳамон бетўхтов ёғаётган қор эса нимтатир ойдинликни янаям бўрттириб кўрсатарди. Шарқ юлдузи
-
Мардиев сув масаласида вазият оғирлигини янада бўрттириб кўрсатиш учун чуқур хўрсинди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Расулжон Комилович ҳадеб нуқсонларни бўрттиравергандан кўра, уни бартараф қилишга киришинг. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Омил ўртоғининг кўнглини очиш учун тунги воқеани бўрттириб ҳикоя қилди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
БЎРТТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘RTTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўрттир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БЎРТТИР сўзига берилган маънолар
бўрттир сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар