бўсаға
билан улашинг
1. айнан 1 остона.
-
Ёмоннинг тўрида ётгунча, Яхшининг бўсағасида ёт. Мақол
-
Ёмон кучук бўсағада ҳурар. Мақол
-
Ашмат эшик тутқичини ушлаб, бир нафас бўсағада туриб қолди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Бўри Пайғамов, эшик очилиб, бўсағада Нусратбек кўриниши билан, юзлари яшнаб, ўрнидан туриб кетди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. кўчма Бирор ҳудуд, манзилнинг кириш, бошланиш жойи, остонаси.
-
Қорабуғрохон бошлиқ кўчманчилар ўрдаси ҳозир Самарқанд бўсағасида. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
-
Берлиннинг бўсағасида турибмиз, деб мартда бир хат келган эди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Минглаб кичкинтойлар мактаб бўсағасига биринчи марта қадам қўядилар. Э. Қодиров, Янги марралар сари
3. кўчма Бирор маросим, муҳим сана ва шу кабилар арафаси, бошланиш даври.
-
Ўтган йил билан ҳам хайрлашдик. Янги йилнинг қутлуғ бўсағасига қадам ташладик. Н. Сафаров, Оловли излар
-
У ғалаба қасрининг олтин бўсағасида эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Армия бўсағасида турган навқирон йигитларга тилагим — Ватанимизнинг муносиб қалқони бўлишсин. Газетадан
-
Сидиқжон худди зўр бахтга эришган ёки ўшандай бахтнинг бўсағасида тургандай, терисига сиғмай эски ҳаётини эслагиси ҳам келмай юрар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
БЎСАҒА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘SAG‘A сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўсаға сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар