бўтакўз
билан улашинг
1. Мураккабгуллилар оиласига мансуб, бинафша ёки ҳаворанг гулли бир йиллик бегона ўт.
-
Уйимиз олдида чучмомалар ўсарди. Биз уларни бўтакўз деб терар эдик. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади
-
Олтиндай товланиб ётган ариқлар ичида тўқ сафсар рангли бўтакўзлар очилиб ётар, улар тунги юлдузлар сингари кўз қисиб товланарди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
2. кўчма Туя боласининг кўзига ўхшаш чиройли кўз; шаҳло кўз ва шундай кўзли киши.
-
[Фарғонанинг] Қизлари сизга ўхшаган бодомқовоқ, бўтакўз бўлади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Ўлан айтиб ўтирган бўтакўзим, Бари қиздан яхшисан ёлғиз ўзинг. Оқ олма, қизил олма
-
Яхши экан сизнинг олган қизингиз, Қурли бўлсин, жезна, бўтакўзингиз! Гулнорпари
3. Бўтакўз (хотин-қизлар исми).
БЎТАКЎЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘TAKO‘Z сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БЎТАКЎЗ сўзига берилган маънолар
бўтакўз сўзига янги изоҳ қўшинг
бўтакўз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар