бўстон
билан улашинг
1. Гул билан қопланган, гул экилган майдон; гуллаб-яшнаган боғ.
-
Меҳнат қилинмаса, бўстон қаерда. Ғ, Ғулом
-
Тоғлар қопқасини ошиб ўтган он, Рўпарамда очилди бўстон. Т. Тўла
-
Хилма-хил гуллар хушбўй ҳид сочиб, бўстонни яшнатиб турар, шишадек тиниқ сувлар шилдираб оқиб ётар эди. Чал-пак ёққан кун
2. кўчма Боғ-роғли обод ер, яшнаган, гуллаган жой.
-
Ўзбекистон — бўстон.
-
Чўлни бўстон қилишга келди сочи сунбуллар. Қўшиқлар
-
Салом, мактаб, ҳаёт бўстони, Келдим тўнғич ўғлим етаклаб. Ё. Мирзо, Ўғил меҳри
-
Яхши киши чўлда бўстон яратар, тиканликда чин гулистон яратар. Қўшиқлар
-
Соқижон, энди қаддим букилди, Душманларим кўнгли энди бўстондир. Нурали
3. кўчма Оғуш, қучоқ; дунё, олам.
-
Истадим сайр айламоқни мен ғазал бўстонида. Э. Воҳидов, Ёшлик девони
-
У бир умр маъшуқасига интилиб, ниҳоят, унинг васлига етган бахтиёр ошиқдай, шеърият бўстонига қулоч ёйиб кирди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Соф бу ишқ бўстонида раъноланибсиз мунча ҳам. С. Абдулла, Тоҳир ва Зуҳра
-
Энди болалик бўстонидан ҳатлаб ўтиб, ўспиринлик фаслига қадам қўйгансиз. М. Осим, Карвон йўлларида
4. кўчма Севгили, ёр, рафиқа.
-
Қайда қолди ёр-у дўстлар, умр бўстоним қани? Шарқ юлдузи
-
Эй ҳаёт, сен мени бўстонимдан айирдинг, қувончга тўла севгимдан айирдинг. Газетадан
БЎСТОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘STON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўстон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар