бўрсилдоқ
билан улашинг
1. Бўрсиб, кўпчиб, билқиллаб турган.
-
Бўрсилдоқ тупроқ.
-
Ер қор сувига тўydi.chi, деҳқоннинг омади келгани шу: тупроқ кўпчиб, бўрсилдоқ бўлиб кетади. М. Назаров, Жилвон жилвалари
-
У она қучоғининг иссиқ тафтини бериб турган юмшоқ, бўрсилдоқ ерга чўккалади, ундан бир чимдим тупроқ олиб, кўзларига суртди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Биққи семиз, лўппи.
-
Баҳодир қизнинг бўрсилдоқ қўлини ушлаб хайрлашар экан: — Демак, театр, санъат институтига кирар экансиз-да? — деди. М. Жалолиддинова, Кейинроқ
-
У [Жавҳарий] ўзининг бўрсилдоқ бош бармоғини эгиб, Раҳимовани кўрсатди. Фан ва турмуш
бўрсилдоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бўрсилдоқ нон
-
Ресторан ёнгинасида, новвойхонада иссиқ бўрсилдоқ обинон ёпиляпти. Газетадан
-
Лекин ҳаёт дегани фақат мураббо-ю бўрсилдоқ нондан иборат эмас-да. Х. Султонов, Онамнинг юрти
БЎРСИЛДОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘RSILDOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўрсилдоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар