мия
билан улашинг
1. Одам ва баъзи ҳайвонлар нерв системасининг марказий бўлими; одамда — тафаккур аъзоси.
-
Бош мия. Орқа мия. Мия қобиғи. Мия касалликлари.
-
Айтишларига қараганда, миям чайқалган эмиш. Гул-даста
-
Унинг [ Жапақнинг]
-
миясида гўё ҳеч қандай ўй, фикр йўқ эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
2. Одам ва умуртқали ҳайвонлар суяги бўшлиқларини тўлдириб турувчи тўқима (кўмик).
3. Кўчма Ақл, онг.
-
Мияси бор киши. Мияси бутун одам,
-
[Зуннунхўжа:] Миянг борми ўзи, Сидиқжон колхозга киргани билан ер колхозга ўтиб кетмайди, ўртада бўлади! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. сўзлашув тили Бошнинг қоқ тепаси; бош, калла.
-
Миясига муштламоқ.
-
Тўравой душманнинг бирининг кўксига найза санчиб, иккинчисининг миясига қўндоқ билан урди. Н. Сафаров, Оловли излар
мия сўзи қатнашган жумлалар:
Мияси шишмоқ
-
Мана шунингдек масалалар билан Ўзбек ойимнинг мияси шишган эди. А. Қодирий, Утган кунлар
-
Халқнинг мияси шишди, кўзи тинди. А. Қодирий, Кичик асарлар
Мияси ғовламоқ айн. мияси шишмоқ
-
Шермат аканинг ғазаби қайнаб кетди. Мияси ғовлаб, юзига совуқ тер қуйилди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
Миясида ёнғоқ (ёки данак) чақмоқ
-
эрим миямда данак чақса ҳам, уйда ўтирганим бир давлат эди. А. Қаҳҳор,Мастон.
-
Миясини емоқ
-
Миясини еган чол! ўғлингнинг кимлигини билганингда, валдирамас эдинг! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Қариб, миянгизни еб қопсиз, кўздан ҳам қопсиз! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Миясини қотирмоқ айн. бошини қотирмоқ қ. бош
-
бу ҳол яна унинг миясини қотирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Миясини қоқиб, қўлига бермоқ
-
Тошкентдан яп-янги машина олиб келиши ҳақида мақтанавериб, миямизни қоқиб, қўлимизга берди. И. Раҳим, Зангори кема капитани
-
Айтиб улгургунча, ая миясини қоқиб, қўлига берарди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири.
МИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар